1 Октябр 2021 йил 661

Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ИИВ Жиззах академик лицейида байрам тадбири уюштирилди. Тантана аввалида республика Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг табриги ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг ўқитувчиларнинг шарафли ва машаққатлари меҳнатлари эътироф этилиб, улардан бир гуруҳига Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбир давомида билим олиш борасида тенгдошларига ўрнак бўлаётган 4 нафар лицей ўқувчиси Ички ишлар вазирлиги томонидан таъсис этилган “Ўқишдаги муваффақиятлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Яна 4 нафар фаол ўқувчининг Ички ишлар вазирлиги томонидан стипендия билан таъминланиши эълон қилинди.

Якунда лицей бадиий жамоасининг байрам концерти уюштирилди.

Text to speech