22 Май 2020 йил
623
“Қорадори - 2020” тадбирлари давом этмоқда
“Қорадори - 2020” тадбири доирасида Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари Олмазор маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган К.Ж. турар жойида 12,45 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлигини аниқладилар. Худди шундай, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани, Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.Х. томорқасида 18 туп кўкнори етиштираётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати