11 Октябр 2021 йил
780
Қорамол ўғриси аниқланди
2021 йилнинг 12 август куни Жиззах вилояти Дўстлик тумани Саритепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 8 августга ўтар кечаси ҳудуддаги фермер хўжалиги даласида боғлиқ ҳолда турган 1 бош қорамолини кимдир ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Жиноят иши қўзғатилиб, амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қинғирлик Шароф Рашидов тумани Холхўжаев ҳамда Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 3 киши томонидан содир этилгани аниқланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.