6 Август 2021 йил 391

Қорамол ўғриси ушланди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Ҳ. шу йилнинг 28 апрель куни 4 бош қорамолини ҳудуддаги фермер хўжалиги даласига боғлаб қўйиб, эртаси куни хабар олишга борганида чорва молларидан бири йўқ эди. Шу боис у ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари дастлаб натижа бермади. Табиийки, масала эътибордан ҳам четда қолдирилмади. Ниҳоят жиноят фош қилиниб, айбланувчи қўлга олинди. У вилоятнинг Дўстлик тумани Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.С. бўлиб чиқди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётир.  

Text to speech