28 Ноябр 2022 йил 1429

Отхонага ўт қўйди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қангли маҳалла фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи С.А туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи отаси А.Ж.нинг қароридан хафа бўлди. Чунки отаси Ёйилма маҳалласи ҳудудидаги отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини укаси А.С.га берганди.

Қисқаси, мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб ҳисоблаган С.А. “на сенга, на менга” қабилида иш тутиб отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech