Оғзаки жанжал фожеа билан тугашига оз қолди
Зомин тумани Алишер Навоий қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1967 йилда туғилган Т.Э. ҳамда шу туманнинг Қорқўйли маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган С.Д. ўртасидаги оғзаки жанжал фожеа билан тугашига оз қолди. С.Д. Т.Э.нинг ўғлини синглисига шилқимлик қилишда айблаб, дўппослаган. Оқибатда Т.Э бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши ва қон қуйилиши, ўнг томон яноқ суяги ботиб синиши, мия шиши, мия комаси ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш боғлиқ ушбу жиноят муҳокамаси айбланувчи яшаётган манзилда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати