22 Июл 2020 йил 570

Озиқ-овқат маҳсулоти ўғриси қидирилмоқда

Зомин тумани ички ишлар органларига Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, хусусий тадбиркор А.Р. мурожаат қилиб, номаълум шахс 1 миллион 410 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўзига тегишли бўлган савдо дўконидан ўғирлаб кетганини билдирди.

Худди шундай, ушбу кунда шу маҳаллада истиқомат қилувчи Н.А.нинг ҳам савдо дўконидан уяли телефон, 2 миллион 200 минг сўм пул, 2 миллион 20 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлаб кетилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech