28 Май 2020 йил 561

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди

Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судида Шароф Рашидов тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳида назоратда турган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбдор, деб топилиб, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкум Руслан Мирзаев иши кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, Руслан Мирзаев белгиланган чекловларга риоя қилмасдан жазони ўташдан бўйин товлаган. Бу қилмиши учун унинг жазосининг ўталмаган қисми суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбдор деб топилиб, 1 йиллик синов муддати белгиланган маҳкум Шавкат Пардаев ҳам суд томонидан белгиланган мажбуриятларга риоя қилмаган. Пробация гуруҳи томонидан судга киритилган тақдимнома асосида синов муддати бекор қилиниб, тайинланган 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижрога қаратиш тўғрисида суд ажрими чиқарилди.

 

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech