20 Октябр 2020 йил
586
Пахта пайҳони бўйича қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда
Вилоятда ички ишлар органлари ходимлари томонидан пахта майдонларини пайхон қилиш билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлаш ва олдини олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Шароф Рашидов тумани Бўстон маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Қ.га тегишли 8 бош қорамол Алишер Навоий номидаги сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалигининг 8 сотих майдонини пайхон қилганлиги аниқланди. Етказилган зарар 445 минг сўмни ташкил этган.
Шу туманнинг Ховостлик маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган О.Ж.нинг 2 бош қорамоли эса Зарафшон сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида 3 сотих пахта майдонини оёқ ости қилган. Фермер 245 минг сўм зарар кўрган. Худди шундай, Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ж.Э.га тегишли 3 бош қорамол “Шарқ юлдузи” сув истеъмолчилар уюшмасида 8 сотих пахта майдонини пайхон қилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда етказилган зарар миқдори 740 минг сўм эканлиги билдирилмоқда.
Шунингдек, Пахтакор туманидаги Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1980 йилда туғилган Й.Х.га тегишли 140 бош қўй Навбаҳор сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласидаги 1 гектар ерни пайхон қилган. Зарар 780 минг сўмни ташкил этди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга мазкур йўналишда соҳа вакиллари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари мунтазам уюштирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати