4 Ноябр 2021 йил
596
Пахта ва қўлбола ускуна олинди
Ички ишлар органлари ходимлари Шароф Рашидов тумани Яхтанлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг ҳовлисини кўздан кечирдилар.
Мазкур жараёнда ушбу фуқарога тегишли иншоотда 8 тонна 50 килограмм пахта хом ашёси ҳамда пахтани чигитдан ажратувчи қўлбола ускуна борлиги аниқланди. Ноқонуний маҳсулот ва ускуна ҳужжатлаштириб олиниб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.