1 Декабр 2020 йил 612

“Пақилдоқ” ўйинчоқмас болажон!

Сўнгги пайтларда пиротехника воситаларини ноқонуний  сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар ортгани ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, Жиззах шаҳри Учариқ маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган А.Ҳ. ҳамда шу туманнинг Қўшкўприк маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.О. ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганида уларга тегишли спорт сумкасидан 5 минг 400 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаси топилган.

Вилоятнинг Зомин туманидаги Ғаллакор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 2005 йилда туғилган, 9- синф ўқувчиси Х.Б. ҳамда унинг ҳамқишлоғи, 2006 йилда туғилган, 8- синф ўқувчиси Д.А. жамоат жойида пиротехника воситасидан фойдалангани учун улар билан суҳбат ўтказилган. Болалар 11 қутида бўлган 660 дона пиротехника воситасини 2003 йилда туғилган 11- синф ўқувчиси А.Р.дан сотиб олганликларини билдиришди. Улар ҳар қути пиротехника воситаси учун 15 минг сўмдан тўлаганлар. 

Вояга етмаганлар билан боғлиқ шунга ўхшаш воқеалар Пахтакор, Мирзачўл ва Жиззах шаҳрида ҳам кузатилган. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech