2 Декабр 2020 йил 590

Пақиллатиб, пул ишламоқчи бўлганлар  

 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пиротехника воситаларини сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрининг Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи Ж.М. Зилол маҳалласи ҳудудида тўхтатиб, текширилганида унга тегишли спорт сумкасида 1600 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди. Ж.М. пақиллоқни сотиш мақсадида олиб юрганлигини яшириб ўтирмаган.   

Шунингдек, вилоятнинг Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл-патруль хизмати масканида тўхтатиб, текширилган “Lacetti” юкхонасида 168 дона салют борлиги аён бўлди. Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи  ҳайдовчи Ж.С. пиротехника воситаларини туман ҳудудида сотмоқчи бўлган.

Вилоятнинг Зомин тумани марказидаги бозорда юрган Н.Қ.нинг ёнидан эса 1200 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаси топилди. Туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи бу шахс ҳам пақиллатиш ортидан пул ишламоқчи бўлган. Қисқаси, шу каби йўллар билан пиротехника воситалари вояга етмаганлар қўлига тушмоқда. Чунончи, Пахтакор тумани Олтинкўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 8- синф ўқувчисининг ёнидан 600 дона, Зарбдор тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 10- синф ўқувчиси Б.Т.дан 240 дона, Дўстлик тумани Саноатчилар маҳалласида яшовчи, касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Т.А.дан 300 дона пиротехника воситаси олинган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech