Пандемияга қарши кураш режага мувофиқ олиб борилмоқда
Арнасой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 4 август куни соат 21:00 ларда Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида карантин қоидасини бузиш ҳолати аниқланди. Яъни, шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1971 йил туғилган фуқаро ўзига тегишли чойхонасида мижозларга хизмат кўрсатиб келган. Ҳолат юзасидан соҳа ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Албатта, бу каби қоидабузарликларнинг олдини олиш ва келгусида содир этилишига йўл қўймаслик, коронавирус инфекциясининг ҳудудга кириб келиши ва тарқалишига қарши кескин кураш олиб бориш юзасидан туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, соҳа вакиллари фуқароларга инфекцияни юқтириб олмаслик учун уйда қолиши ва ўзини ўзи яккалаш рижимига қатъий амал қилишини тавсия этишмоқда. Шунингдек озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарда карантин талабларига қай даражада амал қилинаётгани бўйича назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Хуллас, туманда коронавирус пандемиясига қарши профилактик тадбирлар режага мувофиқ олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати