6 Август 2021 йил
583
“Пединститутга киритиб қўяман...”
Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мингчинор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. ички ишлар органларига ариза ёзиб, фирибгардан азият чекканлигини билдирган. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 14 февраль куни Фарғона вилояти Бағдод тумани Қаҳат қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, тадбиркорлик билан шуғулланувчи Ш.Ж. аризачининг укаси Ж.Р.ни танишлари орқали Жиззах давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган.
А.А. алданганини сезганидан сўнг Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.