30 Ноябр 2021 йил 838

Пиёда жароҳатланди

Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-38 йўлининг 27- километрида Сайхон маҳалласида яшовчи Т.М. бошқарувидаги “Кобалт” билан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Сангзор маҳалласида истиқомат қилувчи жабрланувчи, 2- гуруҳ ногирони Д.М. бош мия чайқалиши ҳамда 4- ва 5- қовурғаларининг синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech