9 Ноябр 2020 йил
481
Пиротехника сақлаб келган шахга қонуний чора кўрилади
Бахмал тумани, Сангзор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2002 йил туғилган Н.М. 10 қути пиротехника воситасини сақлаб келган.
Мазкур ҳолат Жиззах шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш” ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар натижасида аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати