30 Май 2020 йил 688

Писталикентда гиёҳванд сақлаб келган шахс аниқланди

Зафаробод тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири давомида гиёҳванд моддаси сақлаш жинояти фош этилди.

Туманнинг Писталикент шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат иқлувчи 1963 йил туғилган Р.Х. хонадонида 339 грамм кўкнори сақлаб келган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech