17 Ноябр 2022 йил
586
Пластик карта ўғрисига жиноий иш қўзғатилди
Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида яшовчи Д.С. банкоматдан пул олмоқчи бўлганида унга бир киши ёрдамлашиб юборди. Аммо мазкур жараёнда ўша кимса унинг пластик картасини бошқасига алмаштириб қўйибди. Табиийки, жабрланувчи ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарликни Зарбдор туманининг Янгиобод маҳалласида яшовчи И.Х. содир этгани аниқланган. У мазкур картадан 231 минг сўм олишга муваффақ бўлган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.