Пора эвазига даволаш марказига ишга киритмоқчи бўлган фуқаро ниятига эриша олмади
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассиси, Жиззах шаҳри Учариқ маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ш.Т. “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни саралаш ва даволаш марказига ишга кирмоқчи бўлганлар ҳисобидан бойимоқчи бўлди. Аниқроғи, у мазкур марказга ишга кириш ниятини билдирган Жиззах шаҳридаги хусусий клиникада лаборант бўлиб ишловчи, Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ж.Р.дан 2 миллион сўм пора сўради.
Табиийки, Ж.Р. тегишли органга мурожаат қилди. Шу асосда тезкор тадбир уюштирилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги хизмат хонасида 2 миллион сўмни пора сифатида олган Ш.Т. ушланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати