14 Сентябр 2020 йил
640
Пора эвазига ишга жойламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирида юристконсультант бўлиб ишловчи шахс 1 миллион сўм пора олганида ушланди. У бу пул эвазига Шароф Рашидов тумани Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Б.ни “Жиззах сув таъминоти” МЧЖга ишга жойлаб қўймоқчи бўлган. Ўз навбатида А.Б. ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилди.
Айни вақтда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган, айбланувчи Ш.Ж. ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан терговчиларга тушунтириш бермоқда. У фирибгарлик ва пора олганликда айбланмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати