Профилактик тадбирлар давом этмоқда
Жиззах шаҳар ички ишлар оргинлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва Давлат солиқ инспекцияси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шахар ҳудудида коронавирус пандемиясини тарқаб кетишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказишди.
Дастлаб, ишчи гуруҳ аъзоларига Жиззах шаҳар ҳокими ҳамда Жиззах шаҳар ички ишлар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан хизмат олди йўриқномалари берилди.
Шундан сўнг коронавирус инфекциясининг олдини олишга қаратилган тарғиботи тадбирлари бошланиб, ишчи гуруҳ аъзолари автомобил эҳтиёт қисмлари дўконлари, қандолат, ширинлик ишлаб чиқарувчи цехлар, саноат корхоналари, сартарошхона ва шу каби жамоат тўпланиши мумкин бўлган жойларга ташриф буюришди.
Айтиш жоизки, ушбу жараёнларда масъуллар томонидан маиший хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг эшик ва деразаларининг тутқичлари махсус бинт билан ўралиб, доимий зарарсизлантирувчи воситалар сепиб туришлиги, ҳар куни ходимларнинг тана ҳарорати ўлчаниб махсус журналга қайд этиб боришлиги борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди. Агарда тана ҳарорати юқори бўлган ходимлар аниқланган тақдирда карантинга олиниб, мутахассис шифокорлар назоратига олиниши, шунингдек, ишлаш вақтида ходимлар оралиқ масофани сақлаш, санитария-гигиена қоидалари тўлиқ амал қилиш, резина қўлқоплар, тиббий ниқоблардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирлар давомида 130 дан зиёд савдо дўконлари кўздан кечирилиб, карантин қоидаларига амал қилмаган, санитария қоидаларини бузган 31 нафар савдо фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Дарҳақиқат, коронавирус инфекциясининг олдини олишга қаратилган бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати