Профилактик тадбирлар натижасида ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди
Жиззах шаҳрида ўтказилаган рейд аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига хизмат олди йўриқномалари, керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг профилактик тадбирлар бошланиб, дастлаб “Рынок Медиапарк бозори савдо мажмуасида карантин талабларига амал қилиниш ҳолати ўрганилди.
Айтадиган бўлсак, айрим фуқаролар тиббий ниқоб тақишга эътиборсиз. Яна савдо расталари қаршисида ижтимоий масофа сақлаш кераклигини унутганлар ҳам йўқ эмас. Соҳа вакиллари томонидан мазкур жараёнда фуқароларга тартиб қоидаларга амал қилишлари бўйича тушунчалар берилди.
Тадбир давомида шаҳар марказидаги овқатланиш шохобчалари ҳамда сартарошхоналар, хизмат кўрсатиш объектларнинг карантин талабларига амал қилган ҳолада хизмат кўрсатаётгани ҳам ўрганилди.
Натижада баъзи овқатланиш шохобчаларининг карантин талабларига зид тарзда фаолият кўрсатаётгани, яна ҳам аниқроғи тунги соат 22:00 дан кейин мижозлар қабул қилмаслиги керак бўлган ҳолда бу талабларга амал қилинмаётгани маълум бўлди. Чунончи, Маданият маҳалласида “Старбургер”, Қалия маҳалласида “Сулола” Ўратепалик маҳалласида “Ифор” ресторанларида мана шундай қоидабузарликларга йўл қўйилган.
Ачинарлиси, “Сулола” овқатланиш масканида карантин талаблари бузилиши билан бирга техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳам четлаб ўтилган.
Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари томонидан барча қонунбузилишлар юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Дарвоқе, мазкур тадбирларда йўл ҳаракати қоидаларини бузган бир қатор шахслар ҳам аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан йўл патрул инспектори томонидан планшет орқали электрон онлайн тарзда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Хуллас, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш, карантин талабларига амал қилиниши билан боғлиқ рейдлар давом эттирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати