6 Август 2021 йил
528
Пул йўқ, “Malibu” ҳам...
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, қурилиш корхонаси раҳбари И.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 300 миллион сўмга чув тушганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2019 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесида яшовчи Э.Н. ўзига тегишли “Malibu”ни аризачининг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 300 миллион сўм олган.
“Malibu”ни икки йил кутган И.Т. алданганини тушунгач, ички ишлар органларига ариза ёзишга қарор қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.