4 Ноябр 2021 йил
633
Қиморбозлар ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг турар жойини кўздан кечирдилар.
Бу жараёнда уй эгаси 3 нафар маҳалладошлари иштирокида қимор ўйини ташкил қилганлиги маълум бўлди. Улардан далилий ашё сифатида 1 миллион 40 минг сўм ҳамда 150 АҚШ доллари, шунингдек 3 дона ўйин картаси ҳужжатлаштириб олинган.