25 Ноябр 2022 йил
480
Қочоқ қўлга олинди
Зомин тумани Шароф Рашидов маҳалласида яшовчи И.Д. ўғирликка қўл урди. Унинг мазкур жинояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилгач, беркинишга қарор қилди. Натижада жиноят ишлари бўйича Зарбдор тумани суди қочоққа нисбатан қидирув эълон қилди. Ўз навбатида ички ишлар органлари ходимлари И.Д.нинг Жиззах шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Энди у ҳибсхонада суд кунини кутаяпти.