28 Ноябр 2022 йил
594
Қочоқ қўлга тушди
Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида яшовчи А.Т. фирибгарлик жиноятини содир қилди. Қилмиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ошкор бўлгач, зарарни қоплаш ўрнига яширинди. Шу боис жорий йилнинг 15 июлида унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Айтиш жоиз, у бир муддат жавобгарликдан қочишнинг уддасидан чиқди. Аммо ички ишлар органлари ходимлари А.Т.нинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Қочоқнинг Шароф Рашидов туманидаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.