25 Март 2022 йил
603
Қочоқ ушланди
Жиззах шаҳри Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга нисбатан қидирув эълон қилинганди. Бунга мазкур фуқаронинг фирибгарликка қўл ургани, жиноий фаолияти ошкор бўлгач, қочиб қолгани сабаб бўлди.
Қисқаси, ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг Жиззах шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Айни вақтда у вақтинча сақлаш ҳибсхонасида.