29 Январ 2022 йил
678
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
2022 йилнинг 2 январида Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19- мавзеда яшовчи шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Боиси ушбу фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этиб, тергов чақирила бошланганидан сўнг қочиб қолганди.
Аммо ички ишлар органлари ходимлари унинг узоқ яширинишига йўл қўймадилар. Унинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.