26 Октябр 2022 йил
497
Қонундан қочган фуқаронинг яширин манзили аниқланди
Ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида, жиноият ишлари бўйича Дўстлик туман суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган фуқаро қўлга олинди.
Жорий йилнинг 2 май куни қидирув эълон қилинган, Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Сўқолол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б. А.нинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланган.