“Сангзор-15”да нима гаплар?
Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” ЙПХ постида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари Жиззах – Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автоуловда 10 қоп аммаиакли селитра олиб кетилаётганлигини аниқладилар. Шароф Рашидов тумани, Хайробод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи У.М. ярим тонна минерал ўғитни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан олиб, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига сотиш учун элтаётганлигини маълум қилган.
Худди шундай, мазкур постда Бахмал туманининг Новқа қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Нексия” тўхтатилиб, кўздан кечирилганида автоуловда 300 литр дизель ёнилғиси борлиги аён бўлди. А.С. ёнилғини ўзига тегишли фермер хўжалигида экин етиштириш мақсадида Оқолтин туманидан сотиб олганлигини таъкидлади. Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ўтказилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати