29 Июл 2020 йил 622

Шифо масканига тиббий тез ёрдам автомашинаси топширилди

Пандемия даврида чекка қишлоқларда жойлашган шифо масканларига эътибор ҳар қачонгидан кучайтирилмоқда. Зеро, бу каби амаллардан кўзланган асосий мақсадлардан бири инсонлар соғлигини асраб-авайлаш, ўз вақтида уларга тез тиббий ёрдам кўрсатишдир.

Худди шундай, Ғаллаорол тумани, Солин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Солин даволаш шифо маскани эндиликда тиббий тез ёрдам автмашинасига эга бўлди.

Муқаддам вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида маҳалла фаоллари томонидан даволаш масканига тез тиббий ёрдам автомашинаси сўралган эди. Тез орада мурожаатнинг ижобий ечим топиши шу ерда истеъқомат қилувчиларни жуда хурсанд қилди. 

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 13 мингга яқин аҳолига хизмат қиладиган тиббиёт масканида бир нафар шифокор, 6 нафар навбатчи ҳамшира ва 5 нафар кичик тиббий ходимлар фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Қисқаси, карантин шароитида соҳа вакилларига кўрсатилган бу каби ёрдам ўз вақтида бўлди, десак муболаға бўлмайди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech