15 Август 2021 йил
558
Шифохонада ўғирлик қилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.И. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйганлигини маълум қилган.
Аризада 2021 йил 7 июль куни номаълум шахс томонидан Жиззах шаҳрининг Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғинидаги хусусий клиника хонасидан унга тегишли уяли алоқа воситаси олиб чиқиб кетилганлиги баён қилинганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Шароф Рашидов туманининг Шариллоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.И. томонидан содир қилингани аниқланиб, ўғирлик буюм ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.