9 Март 2021 йил 643

Шифокор шифохонага тушди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими шохобчаси шифокори М.Х. навбатдаги чақирувга йўл олганида кўп ўтмай ўзи беморга айланишини хаёлига келтирмаган эди. Қисқаси, тиббиёт ходими туманинг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги турар жойга тунги соат 23.30 да етиб борганида уйдан чиқиб келган Д.О. беморни кўрсатиш ўрнига “Нега хабар тушгандан сўнг ўз вақтида келмайсан”, дея шифокорга тан жароҳатлари етказган.

Жабрланувчига ёпиқ краниофациал травма, бош мия лат ейиши, бурун суяги ёпиқ синиши, бурун соҳаси урилиб йиртилган жароҳати, бош-энса тепа, пешона соҳаларининг юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech