24 Ноябр 2020 йил 555

Шикоятчи ёлғон сўзлади

Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1981 йилда туғилган О.Х. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, тунги соат 1.30.дан 4.00.гача бўлган вақт оралиғида уйида ўғирлик юз берганлигини билдирган.

Аёлнинг баён этишича, кимдир турар жойига девордан ошиб кириб, ётоқхонаси шкафида бўлган 4 миллион 200 минг сўм пул, 4 дона уяли алоқа воситаси ҳамда ўзига тегишли фуқаролик паспорти ва фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини олиб кетган.

Ўтказилган суриштирувлар натижасида О.Х.нинг пули, ҳужжатлари ҳамда уяли телефонлари ўғирланмаганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, аризада “ўғирланди”, деб кўрсатилган 2 та уяли телефонни аёлнинг ўзи Жиззах шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқарога сотиб юборган. Худди шундай, ғойиб бўлган фуқаролик паспорти ҳамда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар аёлнинг ётоқхонасидаги шкафдан топилди.

Табиийки, ёлғон кўрсатма берганлиги учун “жабрланувчи”га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. 

              

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech