7 Июл 2020 йил 642

Шумлик ўтмади, ўғрилар ушланди

2020 йилнинг 2 июль куни Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимига вилоятнинг Пахтакор тумани Боғишамол ҚФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган хусусий тадбиркор Э.Д. мурожаат қилиб, 50 миллион сўм пулини ўғирлатиб қўйганлигини билдирган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат 13 ларда ўзини Нуриддин деб таништирган шахс телефон қилиб, 40 тонна буғдой сотиб олишни таклиф қилади.

Шу куни кечки соат 20 ларда Д.Э. ўзини Нуриддин билан учрашиш учун Мирзачўл туманининг Ўзбекистон ҚФЙ ҳудудига “Gentra” русумли автоуловида етиб боради. Томонлар дала майдонида ғаллани кўриш учун 500 метр ичкарига киришади. Шу пайтда “Нуриддин” қочиб қолади.

Воқеанинг бундай ривожланишидан хавотирланган Э.Д. автоулови ёнига тезда қайтади ва “Gentra”нинг олд чап эшиги ойнаси синдирилгани ҳамда автомашина юкхонасидаги 50 миллион сўмнинг ўғирланганлигига гувоҳ бўлади. Ҳолат юзасидан зудлик билан суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва жиноятни Дўстлик тумани Олтин водий ҚФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган Ш.Х., Б.Я ва 1982 йилда туғилган У.Ю. ҳамда Мирзачўл туманининг Мирзадала шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, 1985 йилда туғилган Д.З. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилардан 6 миллион 930 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати      

Text to speech