11 Май 2020 йил 750

Соҳа фахрийлари эъзозланди!

Хотира ва қадрлаш куни. Бу кун ўтганлар ёдга олинади, юрт тинчлиги ва равнақига ҳисса қўшган, айни вақтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар йўқланади. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронти ортидада меҳнат қилганларга алоҳида эътибор қаратилади. Ана шундайин эзгуликларга уйғун, миллий қадриятларимизга мос бу байрам.

Ички ишлар органлари ходимлари ушбу кун муносабати билан вилоятимиздаги иккинчи жаҳон уриши қатшанчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва хизмат бурчини бажариш чоғида ногирон бўлиб қолган вилоят ички ишлар органларида хизмат қилган фахрийлар ҳамда ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

Бундай учрашувлар давомида соҳа фахрийларининг хизмат фаолияти ёдга олинди, бугунда тизимда юз бераётган ўзгаришу янгиликлар ўз эътирофини топди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, байрам муносабати билан 2 нафар иккинчи жаҳон уриши иштирокчилари, 59 нафар соҳа фахрийлари, 27 нафар хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларининг оила аъзолари эъзозланиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари топширилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech