16 Декабр 2020 йил 561

Соҳавий хизматлар фаолияти кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси вакили ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбар ходимлари Жиззах шаҳар, Пахтакор, Шароф Рашидов ҳамда Фориш туманларида бўлиб, соҳа вакиллари билан жорий йилнинг ўтган вақтига қадар жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилаш бўйича суҳбатлар олиб боришди.

Йиғилишларда давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига билдирилаётган ишонч, яратиб берилаётган шарт-шароитларга алоҳида урғу берилди. Тизимда ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажарадиган, ҳалол ва жасур, қасамёдиги содиқ ички ишлар ходимлари сафларини янада кенгайтириш масаласида фикрлар билдирилди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ички ишлар органлари номига доғ туширадиган ҳолатлар қаттиқ танқид қилинди. Ўзининг салбий ҳатти-ҳаракатлари билан раҳбариятни ташвишга солаётган ходимлар тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилиб улар расмий равишда огоҳлантирилди.

Йиғилиш сўнггида яқинлашиб келаётган янги йил шодиёналарини карантин талабларига мос ҳолда ўтказиш ва бу борада ички ишлар органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари олиб бориш бўйича келишиб олинди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech