20 Май 2020 йил 644

Солиқ ва тушумлар қани, жаноб!

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан “Restrukturing” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган текширув давомида солиққа оид қонунбузарликлар содир этилгани аниқланди. Жумладан, жамият масъуллари 2019 йил учун топширган солиқ ҳисоботларида товарлардан тушган тушумни 40 миллиард 431 миллион 675,8 минг сўмга кам кўрсатишган. Натижада давлат бюджетига 6 миллиард 64 миллион 751,3 минг сўм қўшимча қиймат солиғи тўланмасдан қолган.

Бундан ташқари 2020 йил январь ойида МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамидан қурилиш-таъмирлаш ишларида ишлатилмайдиган юқори ликвидли, яъни маиший техника, ёнилғи-мойлаш, кофе, чой, шакар, ўсимлик ёғи, текстил маҳсулотлари, техник чигит, шрот каби озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун 38 миллиард 512 миллион 348,9 минг сўм пул маблағлари ўтказилиб, ушбу маҳсулотларни сотишдан тушган нақд пул банк муассасаларига кирим қилинмаганлиги аниқланди.   

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.   

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech