1 Октябр 2020 йил 551

Сотувчи ўғирлик ва фирибгарлик қилди

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро М.М. мурожаат қилиб, фирибгар ва ўғирлик жиноятидан жабрланганини билдирди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи Сирдарё вилояти Оқйўл маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган фуқаро Г.А.дан қўл телефони сотиб олган. Бироқ харидор М.М. ни алдаб пуллари ҳамда сотган телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 169-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати  

Text to speech