21 Октябр 2024 йил 184

Спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди

Спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” учун мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди. 16-21 ва 22-30 ёш тоифалари бўйича ўтган спорт тадбирида уюшмаган ёшлар ғолиблик учун курашишди.

Таъкидлаш жоиз, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни селекция қилиш орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этишга қаратилган спорт тадбири жами 26 мингдан зиёд ёшларни қамраб олди. Уларнинг қарийб 11 мингга яқинини қизлар ва 15 минг 204 нафари ўғил болалар ташкил этди.

 

Якуний натижаларга кўра 16-21 ёш тоифасида қизлар ўртасида:

1-ўрин: Ш.Рашидов тумани “Файзабод” МФЙ

2-ўрин: Ғаллаорол тумани “Гулистон” МФЙ

3- ўрин: Мирзачўл тумани “Ғалаба” МФЙ

 

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин: Зарбдор тумани “А.Навоий” МФЙ

2-ўрин: Пахтакор тумани “Олмазор” МФЙ

3- ўрин: Мирзачўл тумани “Тошкент” МФЙ

 

22-30 ёш тоифасида қизлар ўртасида:

1-ўрин: Арзасой тумани “Мирзо Бобур” МФЙ

2-ўрин: Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” МФЙ

3- ўрин: Ғаллаорол тумани “Қашқабулоқ” МФЙ

 

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин: Зомин тумани “Қўштол” МФЙ

2-ўрин: Зафаробод тумани “Нурафшон” МФЙ

3- ўрин: Бахмал тумани “Навбаҳор” МФЙ

 

Беллашув якунида ғолиб жамоалар Жиззах вилояти ИИБ томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.


Text to speech