16 Июл 2020 йил 732

Сув қайиғи мотори ўғрилари қўлга олинди

Фориш тумани ички ишлар бўлимига Арнасой тумани, Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган Қ.А. мурожаат қилиб, бозор нархи 50 миллион сўмлик сув қайиғи моторини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.

Ўғирлик Эгизбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Тузкон кўли 97-контури ҳудудида содир этилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тузкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноят Дўстлик тумани, Олтин Водий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчилар Ю.У., А.О, А.И., Х.Д.лар томонидан содир этилгани аниқланди.

Далилий ашё сифатида сув қайиғи мотори ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech