17 Июн 2020 йил
576
Сув насосини ўғирлашда гумон қиланаётганлар ушланди
Жиззах шаҳри, Ёшлик маҳалласида яшовчи, 1983 йилда Ҳ.Д. Жиззах шаҳар ИИОФМБ 4- сонли ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, турар жойи кириш йўлагида турган бозор нархи 2 миллион 200 минг сўмлик сув насосини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида сув насосини Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Б.М. ҳамда шу маҳаллада яшовчи, 2004 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси М.О. содир этганлиги аниқланди.
Айбланувчилардан сув насоси ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати