10 Июн 2020 йил
401
Тадбиркор карантин қоидасини бузди
Жорий йилнинг 8 июнь куни Зарбдор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан карантин қоидасини бузиш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи 1997 йил туғилган А.Ж. Ойбек маҳалласи ҳудудидаги ошхонасида хўрандаларга хизмат кўрсатиб келган.
Табдиркор қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати