8 Июл 2020 йил 556

Тартиббузар жиноий жавобгарликка тортилди

Зафаробод тумани, Узун қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йил туғилган Н.Ш.га Пахтакор тумани суди томонидан маъмурий назорат ўрнатилган бўлсада белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмасдан келди.

Бу борада туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан Н.Ш. огоҳлантирилди. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармасдан маъмурий назорат қоидаларини бузишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech