29 Апрел 2020 йил 779

Тажрибасизлик оғир жароҳатга сабаб бўлди

Арнасой тумани, Чинобод маҳалласи ҳудудида шу туманнинг Янгибўстон маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ш.М. “Нексия” автоуловида ҳалокат содир қилди. У бошқарувни йўқотиши натижасида автомашина кўча бўйидаги молхона деворига урилган.

Оқибатда ҳайдовчи бош мия очиқ жароҳати, бош мия комаси, кўкрак ва ўмров суякларининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Автоулов жабрланувчининг акасига тегишли бўлган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech