7 Январ 2021 йил
411
Телевизор ўғриси ушланди
Жорий йилнинг 4 январга ўтар кечаси Зомин тумани Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган намунали лойиҳа асосида қурилган турар жойнинг эшигини бузиш йўли билан кириб, телевизорни ўғирлаб кетган. Уйда ҳеч ким яшамаслиги жиноятчига қўл келган. Қисқаси, мазкур қонунбузарлик ҳақида хонадон эгаси, вилоятнинг Шароф Рашидов туманида яшовчи Н.Т. бошқалар орқали хабар топди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Ҳ. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчидан телевизор ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.