Телевизор ўғриси ушланди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи 1964 йил туғилган фуқаро С.С. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 16 август куни яшаш уйида ҳеч ким йўқ эканлигидан фойдаланиб, “SAMSUNG” русумли телевизорини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноят шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1983 йил туғилган фуқаро С.Р. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати