Тергов ва суриштирув жараёнида кўрсатган фаолликлари учун бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар тақдирланди
Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида йиғилиш уюштирилди. Соҳа вакиллари иштирокида ўтган тадбир аввалида юртимиз тарққиётини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ички ишлар органлари тергов тизимида кечаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, тергов ва суриштирув жараёнида кўрсатган фаолликлари учун бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ташаккурнома ва қўл соатлари билан тақдирланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати