1 Декабр 2020 йил 602

Тергов жараёнида яна 2 та жиноят очилди

Терговчининг ишга усталик билан ёндашуви очилмай қолган жиноятларни фош этишда қўл келади. Чунончи, фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун тергов қилинаётган Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Ф.Р. тергов жараёнида яна иккита жиноятга қўл урганлигини билдирган. У жорий йилнинг 3 август куни Зарбдор тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, Жиззах шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида вақтинча яшаб турган Ф.Ҳ.нинг йўқлигидан фойдаланиб, унинг хонасидан 2 миллион 100 минг сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи В.С.га “Gentra” автоуловини жарима майдонидан олиб чиқиб беришни ваъда қилиб, 1 миллион 200 минг сўм олган ва эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ф.Р автоулов эгасининг ишончига кириш учун ўзини санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходими сифатида таништирган. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ф.Р.га нисбатан қўшимча айблов эълон қилинди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech