11 Сентябр 2020 йил
498
Теримга тайёргарлик жадаллик билан олиб борилмоқда
Бугунги кунда бободеҳқонлармиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун барча тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Жиззах вилоятида 3-секторга бириктирилган ҳудуддларда сектор масъуллари томонидан пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун теримга жалб этиладиган техника, агрегат ва тиркамаларнинг мавсумга тайёргарлиги билан яқиндан танишишди.
Техникалар шайлиги ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Бу борадаги ишлар сектор ҳудудида жадаллик билан давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати